Москвада Булганов “Мастер ва Маргарита” асарининг давоми бўлишга лойиқ воқеа юз берди.
Полициячилар “Патриаршие пруды” хиёбонида кучуги билан сайр қилиб юрган Иисус Воробьев исмли кишини қўлга олишди.
Москва ички ишлар органлари билдиришича, эркак полиция ходими талабига бўйсунмагани учун ҳибсга олинган.
Бироқ айёр мухолифат ва либераллар фурсатдан фойдаланиб, Воробьевни "қонли режим" нинг янги қурбонига айлантиришга урунишди.