COVID-19ни олдини олишнинг ягона услуби эълон қилинди

Россиялик эпидемиолог бугунги кунда дунёнинг 20 та энг йирик илмий жамоалари вакцина ишлаб чиқариш бўйича ўзаро мусобақага киришганини айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Корнавирусни профилактика қилишнинг самарали услуби фақат битта деди, Россия Марказия Эпидемиология илмий-текшириш иститути илмий иш бўйича директор ўринбосари, РФА аъзоси, профессор Александр Горелов. РИА Новости хабарига асосан.  

"Инфекцион касалликларни, жумладан COVID-19ни олдини олиш учун инсоният ҳозирча вакцинадан бўлак ҳеч нарса ўйлаб топгани йўқ. Вакцина одамзодга қўшимча 25 йил умр совға қилган", - дейди эпидемиолог.

Профессор айтишига қараганда бугунги кунда мавжуд бўлган гриппга қарши вакциналар коронавирусдан ҳимоя қилмайди. Айни дамда вакцина ишлаб чиқариш бўйича ҳақиқатдан ҳам мусобақа бўлмоқда. Дунёнинг 20 та етакчи компаниялари бу борада ўз вакциналарини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ушбу жараён осон бўлмаяпти, чунки коронавирусга сезгир бўлган тажриба ҳайвонлари топиш қийин бўлмоқда. бу вакцина ишлаб чиқариш муддатини ортга сурмоқда.

Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди

Шифокор бу борада дунё ҳамжамияти ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириши ва оқибатда инсоният энг самарали вакцинадан фойдаланиши тарафдори эканини таъкидлади. 

ЖССТ хабарига кўра, бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1,15 миллион кишига етган. Ундан 63 минг киши вафот этган. Россияда айни дамда қайд этилган касаллар сони 5389 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 3900 га яқини Москвада қайд этилган. Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар сони 390 кишини ташкл қилмоқда.