COVID-19: Ўзбекистонда вирусни юқтириб олганлар сони кескин кўпайди

Яна бирданига 32 кишига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди. Ўзбекистонда ушбу вирус билан касалланганлар сони 342 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонда яна беш бемор коронавирусни енгди

Маълум қилинишича, охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ўзбекистонда ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 310 нафарни ташкил этгани хабар қилинган эди. Ўзбекистонда бир суткада 76 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди.