АҚШда урғочи йўлбарс “тожли душманга” учради

АҚШда урғочи йўлбарс коронавирус юқтириб олди. Йўлбарсда қуруқ йўтал пайдо бўлди. Кейинчалик бу аломатлар бошқа йўлбарсда пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. АҚШда коронавирус одамдан ҳайвонга ўтиши биринчи ҳолати аниқланди.

"Азалий орзу": Қозоғистонда эркак ва аёллар сочини “кал”га олмоқда - фото

Нью-Йоркда Бронкс ҳайвонот боғида тўрт ёшли Малай урғочи йўлбарсида вирус аниқланди. Бу ҳақда Ёввоий табиатни ҳимоя қилиш жамияти (WCS) хабар қилди.

Йўлбарсда қуруқ йўтал пайдо бўлди. Ветеринария ходимлари йиртқичдан таҳлил олдилар ва унда коронавирус борлиги маълум бўлди.

Тахминларга кўра, бу вирус ҳайвонот боғи ишчисидан йўлбарсга юққан. Чунки ўша вақтда ходимда COVID-19 аломатлари бўлган.

Таъкидланишича, яна бир урғучи йўлбарс, икки амур йўлбарси ва уч Африка шерида ҳам қуруқ йўтал ва иштаҳа йўқлиги кузатилмоқда.

Касалликка қарамасдан яқин вақтларда бемор ҳайвонлар соғайиб кетади, дея ишонтиришди ҳайвонот боғи ходимлари.

Ҳайвонлар янги турдаги вирусга учраши биринчи ҳолати эмас. Яқинда Гонконгда мушукда COVID-19  қайд этилган. Шунингдек, бу шаҳарда яна икки кучукда бу инфекция аниқланди. Бундан ташқари, Италиядан Белгияга олиб келинган мушукда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлди. Кейичалик мушукнинг эгаси COVID-19 юқтириб олгани маълум бўлди.