ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 32 кишида COVID-19 тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 298 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.