Ўзбекистонда скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланди

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Ҳарорати 37 °С ва ундан юқори бўлган фуқаро бозор ва супермаркетга киритилмайди

Коронавирусга қарши курашиш республика комиссияси қарорига мувофиқ, бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Таъкидланишича, автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.