Ҳарорати 37 °С ва ундан юқори бўлган фуқаро бозор ва супермаркетга киритилмайди

Йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Республика комиссияси қарорига мувофиқ, ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда ўзини яккалаш ҳаёт тарзи мажбурий жорий этилади

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари  ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.