Афғонистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдам учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистоннинг 600 тоннага яқин гуманитар юки Афғонистон томонига беғараз равишда топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 3 апрель куни чегарадош Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 600 тоннага яқин гуманитар юки Афғонистон томонига беғараз равишда топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирли матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Афғонистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича давлат вазири Нажиб Фаҳим, Балх вилояти губернатори Исҳоқ Раҳгузар, шунингдек, Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ва мамлакат ФВВ вакиллари иштирок этди.

Афғонистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдам учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

“Афғонистон томони Президент Шавкат Мирзиёевга ва қардош ўзбек халқига коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир вазиятда инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Тинчлик ўрнатишда, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти ва инфратузилмасини тиклашда Ўзбекистон роли юқори баҳоланди”, - дейилган хабарда.

Балх вилояти маъмуриятининг раҳбари Исҳоқ Раҳгузар Ўзбекистон ҳақиқий қардош давлат эканлигини, Афғонистоннинг ҳар бир фуқароси уни қўллаб-қувватлаётганини ҳис этаётгани ва ҳис этишини таъкидлади.

Афғонистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдам учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборгани хабар қилинган эди.