Маккада Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб, дуо қилинди

Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, иккитаси вафот этди. Айни вақтда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 241 нафарга етган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси.

Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Ҳаж" ва "Умра" сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор "ал-Ҳидоя" ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан беморланганлик бўйича илк ҳолат 14 март куни Франциядан қайтиб келган тошкентлик аёлда аниқланган эди. Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, иккитаси вафот этди. Айни вақтда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 241 нафарга етган.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда эканлигини айтган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.