ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Коронавирус COVID-19 гриппдан кескин фарқ қилади ва ўта хавфли, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
Сент-Луис (АҚШ)даги Вашингтон университети эксперти Эбигейл Карлсоннинг тушунтиришича, одамларда вақт ўтиши билан гриппга қарши коллектив иммунитет шаклланган, шу боис, мавсумий эпидемиялар вақтида инсониятнинг каттагина қисми ушбу касаллик қурбонига айланмайди.
"Сизнинг иммун тизимингиз душман вирусни таниб қолиб, олдинги инфекциядан тажрибага эга бўлган ҳолда, антитаначаларни ишлаб чиқиши мумкин. Айрим одамларга прививка қилинади", - деди у.
Лос-Анжелесдаги Калифорния университети мутахассиси Отто Янгга кўра, коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун тайёр вакцина йўқ, демакки, популяция жиддий оқибатларсиз кечмайди. Олим вакцина яратилишига бир йилдан ортиқ вақт талаб этилиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.
Экспертлар сўзларига кўра, икки касалликнинг ташхисида ҳам фарқ мавжуд. Гриппни шифокорлар синалган усуллар: масалан, бурун ёки оғиздан мазок олиш орқали аниқлайдилар.
Янг ва Карлсон фикрича, COVID-19ни эса ҳозирча фақатгина изоляция ва ижтимоий масофаланиш орқали енгиш мумкин.