ХВФ жаҳон иқтисодиёти тўхтаганини маълум қилди

"ХВФ тарихида жаҳон иқтисодиёти тўхтаб қолганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Биз рецессиядамиз, у глобал иқтисодий инқироздан ҳам кўра анча ёмон", - деб айтган Георгиева матбуот-анжуманида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Халқаро валюта фонди жаҳон иқтисодиёти тўхтагани ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Мирзиёев: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз

"Жаҳон иқтисодиёти деярли тўхтади, ҳолат 2008-2009 йиллардаги инқироз вақтидагидан ҳам анча ёмонроқ", - деб айтди Халқаро валюта фонди бошқарувчи-директори Кристалина Георгиева.

"ХВФ тарихида жаҳон иқтисодиёти тўхтаб қолганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Биз рецессиядамиз, у глобал иқтисодий инқироздан ҳам кўра анча ёмон", - деб айтган Георгиева матбуот-анжуманида.

Георгиеванинг сўзларига кўра, коронавирус оқибатларидан энг кўп ривожланаётган давлатлар жабр чекмоқда, сабаби уларда "иккиламчи инқироз - соғлиқни сақлаш ва иқтисодий инқирозлардан ҳимояланиш учун ресурслари етарли эмас".

"Фондимизнинг 75 йиллик тарихи давомида ҳеч қачон бунчалар кўп давлат шошилинч молиялаштирилишга эҳтиёж сезмаган - бизга бир вақтнинг ўзида 85та давлат мурожаат қилди", - деб айтган Георгиева.

Ушбу муносабат билан ХВФ ўзининг 1 трлн $ ҳажмидаги захирасини ишга солишга ва шошилинч молиялаштириш ҳажмини 50 млрд $дан 100 млрд $га оширишга тайёрлигини билдирган.