Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 227 нафарга етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 227 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 227 нафарга етди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Сал олдин Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда, эканлигини маълум қилганди.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси -  COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.