Беминнат ёрдам: Тошкентдаги хайрия ёрдам маркази қандай ишламоқда

Sputnik

Кўнгилли ёшлардан иборат операторлар 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлаган.

Марказнинг биринчи кунида шаҳарнинг 11 туманидаги 770 оилага кундалик энг зарур бўлган озиқ-овқат (товуқ гўшти, ун, гуруч, картошка, пиёз, шакар, ёғ, макарон) маҳсулотлари етказиб берилган. Бунда 100 нафар кўнгиллилар бевосита қатнашган.

Марказга қўнғироқлар кўпайганлиги ва боғланишда кутиш ҳолларини олдини олиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида яна қўшимча телефон аппаратлари икки баравар кўпайтирилди ва алоқа тизими яхшиланди.

Хайрия марказида тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1 / 11
Марказга кириш қисми, барча фуқаролар дезинфекциядан ўтказилади.
2 / 11
Марказга киришда ҳаммага махсус кийим берилади. Ҳудудга фақат кўнгиллилар ва марказ ходимларига рухсат берилади.
3 / 11
Марказ асосий мақсади - коронавирус пандемияси даврида хайрия маблағларини эҳтиёжманд шахсларга манзилли ва тегишли санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказишдир.
4 / 11
Марказ асосий мақсади - коронавирус пандемияси даврида хайрия маблағларини эҳтиёжманд шахсларга манзилли ва тегишли санитар-гигиеник талабларга мос равишда етказишдир.
5 / 11
1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилинади
6 / 11
1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилинади
7 / 11
Хайрия маркази масъул ходими Алишер Саъдуллаев.
8 / 11
Озиқ-овқат, тиббий воситалар санитар-гигиеник талабларга мувофиқлигини кўрикдан ўтказилади, тақсимланади ва манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланади.
9 / 11
Марказда ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, ишсиз фуқаролар, карантин туфайли доимий даромаддан айрилган шахслар ва ҳ.к.) ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилади.
10 / 11
Марказда ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилади.
11 / 11
Озиқ-овқат, тиббий воситалар ва бошқа керакли маҳсулотлар сотиб олинмоқда.