Шошилинч озиқ-овқат ёрдами: хайрия маркази фаолияти - видео

"Ўзэкспомарказ"да хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи марказ фаолияти йўлга қўйилди. Марказ карантин даврида ёлғиз кексалар, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатади. Эҳтиёжмандлар 1197 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.
Sputnik

Марказнинг биринчи кунида шаҳарнинг 11 туманидаги 770 оилага кундалик энг зарур бўлган озиқ-овқат (товуқ гўшти, ун, гуруч, картошка, пиёз, шакар, ёғ, макарон) маҳсулотлари етказиб берилган. Бунда 100 нафар кўнгиллилар бевосита қатнашган.