ФХХ икки ҳудудда теракт уюштирмоқчи бўлган кишиларни қўлга олди

ФХХ Нефтекумск шаҳрида хавфсизлик кучлари полициячиларга ва гавжум жойларда ҳужумларни режалаштирган "Ислом давлати" ячейкаси фаолиятини тўхтатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. ФXX Ставропол ўлкаси ва Ханти-Мансийск автоном округида терактлар олдини олди.

“Қўрқиб кетдингизми?”: Путин ФХХ йиғилишидаги техник носозлик ҳақида ҳазил қилди - видео

Мамлакат жанубида, Нефтекумск шаҳрида хавфсизлик кучлари полициячиларга ва гавжум жойларда ҳужумларни режалаштирган "Ислом давлати"* ячейкаси фаолиятини тўхтатди, бу ячейка таркибида маҳаллий фуқаро ва доғистонлик бўлган.

Жиноятчилардан бири ушланган, иккинчиси қаршилик кўрсатган ва зарарсизлантирилган.

"Аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида жабрланганлар йўқ", - дейилади ФСБ жамоатчилик билан алоқалар маркази баёнотида.

Воқеа жойида қўлбола портлатиш мосламалари учун моддалар, шунингдек, қуроллар ва тақиқланган экстремистик адабиётлар топилган ва олиб қўйилган.

Юграда ҳам ҳибслар рўй берди. Лянтор шаҳрида ФХХ ходимлари ИИБ билан биргаликда "Кавказ Амирлиги"* ячейкаси фаолиятини тўхтатди. Унинг таркибига учта маҳаллий фуқаро кирган, улар савдо марказида теракт тайёрлашган.

Жангарилар уйида тинтув пайтида қўлбола портловчи мослама, қуроллар ва ўқ-дориларни топилди.

Террористик ҳаракат, жиноий қуролни ноқонуний сақлаш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига суиқасд бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ФХХ генерали контрразведка янги қурол яратишга қандай ёрдам берганлигини айтди

2020 йилда Россия ҳудудида бир нечта ҳужумларнинг олди олинди. Январ ойида Қримда яриморол фуқароси қўлга олинди, у Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан портловчи моддалар яширган. Феврал ойида ФСБ Керчдаги иккита ўқув муассасасида терактлар олдини олганини эълон қилди.

Шундан сўнг, март ойида Хизмат ходимлари Башқирдистонда бир террорчини ва Кабардино-Балкарияда уч жангарини зарарсизлантиришди ва Краснодарда ҳужумга тайёргарлик кўраётган одамни қўлга олишди.

Ўтган йили Россияда 34 та терактнинг олди олинди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти