“Адолат” партияси ЕОИИга қўшилишнинг ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилди

Адолат партияси депутатлари ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисоди ва сиёсати учун учун қандай натижаларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. “Адолат” социал-демократик партиясининг махсус ишчи гуруҳи Евроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзоликнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганиб чиқишди.

Партиянинг ушбу мавзуга бағишланган онлайн йиғилишида ушбу изланишларинг таҳлилий натижалари эъолон қилинди. Унда айтилишига кўра Ўзбекистон ЕОИИга қўшилишининг қуйидаги ижобий томонлари бор:

  • ЕОИИ давлатларидаги ўзбекистонлик мигрантлар  пул жўнатмалари ҳозирги 4-5 млрддан 7-8 млрд АҚШ долларигача ошиши мумкин;
  • ЕОИИ таркибида энергия манбааларининг йирик экспортчилари борлиги туфайли ушбу соҳадаги ҳамкорлик Ўзбекистон учун самарали бўлиши мумкин;
  • Туризм соҳасида янги имкониятлар очилади, халқро йўловчи ташиш соддалашади;
  • Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ортади. Катта бозорга чиқиш ва ўзининг маҳсулотларини экспорт қилиш орқали айрим тадбиркорларимиз фаолияти янада кенгаяди;

Шу билан бирга “Адолат” партияси ишчи гуруҳи хулосасига кўра, ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон учун қуйидаги салбий оқибатларни олиб келиши мумкин:

  • автомобилсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа саноатлар  2 млрд. АҚШ доллари атрофида йўқотишга учрайди;
  • Ўзбекистон ташқи сиёсатида мустақилликни йўқотиши мумкин. “ЕОИИ давлатлари ташқи савдо сиёсатини етарлича мустақил мувофиқлаштириш имкониятига эга эмас”;
  • Ҳозирча ЕОИИ низоларни ҳал қилишда намуна кўрсата олгани йўқ. “Давлатларнинг муҳим манфаатлари тўқнаш келганда иттифоқ қоидаларини бир томонлама бузилиши кузатилмоқда”;
  • Иттифоқнинг энг катта аъзоси (85%) Россия иқтисоди халқаро санкциялар босими остида. Бу иттифоқдош бошқа мамлакатлар иқтисодига ҳам салбий тъсир кўрсатмоқда;

Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда “Адолат” партияси депутатлари Ўзбекистоннинг ЕОИИда ҳозирча фақат кузатувчи давлат сифатида киришини мақуллашди. Партия  ушбу масалани таҳлил қилишда ва нинг натижаларини ОАВда ёритишда давом этади, дейилган хабарда.