Россияда дам олиш кунлари 30 апрелгача узайтирилди - Путин

Коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Россияда апрел ойининг охирига қадар маошлар сақлаб қолинган ҳолда дам олиш кунлари эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли фуқароларга янги мурожаат билан чиқди. Ўз мерожаатида Путин коронавирус тарқалиш даражаси пасаймаётгани туфайли мамлакатда 30 апрелга қадар ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби давом этишини маълум қилиди. 

"Мен дам олиш кунларини 30 апрелга қадар узайтиришга қарор қилдим. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, ойлик маошларни сақлаб қолган ҳолда", - деди Путин. 

Шу билан бир вақтда Россия президенти коронавирус билан боғлиқ вазият ривожланишига қараб қўшимча чоралар қабул қилишинини ҳам маъулм қилди. Агар вазият яхши томонга ўзгарса, дам олиш кунлари қисқартирилиши мумкин, деди Путин. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтиб бораётган дам олиш ҳафтаси Россияга эпидемияга қарши курашда, барча ҳукумат органларини ва тиббий манбааларни мобилизация қилиб вақтдан ютиш имконини берди. 

Айни дамда Россияда 3548 нафар короонавирусга чалинган бемор аниқланган. Улардан 30 нафари вафот этган 235 нафари тузалиб кетган. Сўнгги 24 соат давомида ксалланганлар сони 700 кишидан ошган.