Ўзбекистонда алкоголь, бензин ва газ акциз солиғи оширилмайди

Ўзбекистонда алкоголь, бензин ва газ акциз солиғини 1 апрелдан ошириш режалаштирилган эди. Ушбу қарор бекор қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда алкоголь, бензин ва газ акциз солиғи йил охирига қадар оширилмайди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Айрим тайёр маҳсулотларнинг импорт божи ставкалари кўтарилди

“Қабул қилинган қарорга асосан жорий йил охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво, шунингдек, якуний истеъмолчига сотиладиган бензин, дизел ёқилғиси ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга амалдаги акциз солиқ ставкалари сақланиб қолиниши белгиланди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисидаги қонунига асосан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб акциз солиқ ставкаларининг оширилиши кўзда тутилган эди.