Туркманистонда коронавирус йўқ: миллий байрам бекор қилинмади

Халқаро Ахалтеке оти наслчилиги уюшмаси Туркманистон президентининг ташаббуси билан ташкил этилган, 2020 йилда уюшма 10 ёшни нишонлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов апрел ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган туркман оти миллий байрамини юқори савияда ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди, деб хабар қилди "Нейтральный Туркменистан" газетаси.

Туркманистонда "коронавирус" сўзини айтиш таъқиқланди

Туркманистон раҳбари агросаноат мажмуасини бошқарувчи бош вазир ўринбосари Эсенмирод Оразгелдиев ва қишлоқ ҳўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Магтимгули Байрамдурдиев иштирокидаги қишлоқ хўжалигига бағишланган йиғилишда шундай кўрсатма берди.

Учрашувда таъкидландики, бу йилги байрамнинг ўзига хос хусусияти Халқаро Ахалтеке оти наслчилиги уюшмаси ташкил топганлигига 10 йил бўлади.

"Шу муносабат билан давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов бўлажак байрам тадбирларини юқори савияда, Туркманистон тўйларига хос бўлган руҳда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида кўрсатма берди", - деб таъкидлайди газета.

Сўнгги йилларда туркман самарининг миллий байрами мамлакатнинг асосий байрами - Мустақиллик кунидан (27 сентябрда нишонланадиган) байрам тантаналари ўтказилиши кўлами бўйича ҳеч қолишмайди. Шу билан бирга, от фестивали анъанавий равишда кўплаб хорижий меҳмонлар иштирокида ўтказилади.

Хусусан, ҳар йили Туркманистон отлари куни арафасида бўлиб ўтадиган Ахалтеке халқаро от наслчилиги уюшмасининг йиғилиши анъанавий равишда уюшманинг хорижий аъзолари иштирокида ўтказилади.

Ахалтеке халқаро от наслчилиги халқаро уюшмаси Туркманистон Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб,  у томонидан раҳбарлик ҳам қилинади ва унинг мажлислари давлат раҳбари томонидан бошқарилади.

Коронавирус туфайли тантаналарни ўтказишда бирон чекловлар бўладими ёки йўқ ҳозирча номаълум. Аввалроқ Туркманистон ўтган йилларга қараганда камтарроқ бўлса ҳам, Наврўзни нишонлади.

COVID-19 пандемияси муносабати билан Ашхабод халқаро транспорт алоқаларида чекловларни жорий этди. Шунингдек, Туркманистоннинг ўрта мактабларида мактаб таътиллари 1 апрелдан 6 апрелгача узайтирилди. Туркманистон ҳукумати расмийларига кўра, мамлакатда янги турдаги коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган.