Олимлар коронавирусни даволашнинг янги усулини топишди

Тадқиқотчилар оғмахонларга SARS-COV-2ни киритишган, кейин эса организмларида антитела ҳосил бўлиб тузалиб кетганларини саралаб олишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Коронавирус билан касалланган янги беморни даволашда ушбу хасталикни бошдан кечирганларнинг қонини қуйиш ёрдам бериши мумкин, дея ёзади South China Morning Post Гонконг университети маълумотларига таянган ҳолда.

Мутахассислар ACE2 оқсиллари одамникига ўхшаш бўлган Сурия олтинранг  оғмахони устида тадқиқот ўтказишган. Олимларнинг маълумотларига кўра, коронавирус айнан ўша оқсил орқали организмга киради.

ОАВ: олимлар коронавирусни йўқ қилиш усулини топишди

Тадқиқотчилар оғмахонларга SARS-COV-2ни киритишган, кейин эса организмларида антитела ҳосил бўлиб тузалиб кетганларини саралаб олишган. Касалликдан фориғ бўлганлар қони асосида эм дори (сыворотка) тайёрланган. Тайёрланган дорини соғлом оғмахонларга қуйишган ва уларга коронавирус юқтиришган.

Маълум бўлишича, ўша дорини қабул қилганларнинг организмга вирус юкламаси ўн марта камроқ бўлган. Олимларнинг фикрига кўра, бундай усул одамларнинг ҳам даволаниш жараёнини енгиллаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Сколково” инновацион маркази олимлари совуқ плазма билан ишланган сув бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга, шу жумладан SARS-CoV-2 коронавирусига қарши самарали курашишини аниқлашгани хабар қилинган эди.