ОАВ: олимлар коронавирусни йўқ қилиш усулини топишди

“Сколково” олимлари совуқ плазма билан ишланган сув бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга, шу жумладан SARS-CoV-2 коронавирусига қарши самарали курашишини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Россиянинг “Сколково” инновацион маркази олимлари совуқ плазма билан ишланган сув бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга, шу жумладан SARS-CoV-2 коронавирусига қарши самарали курашишини аниқладилар. Бу ҳақда РИА Новости “Известия” газетасига таяниб хабар қилади.

Россияда COVID-19 га қарши учта дори ишлаб чиқарилди

Мутахассислар оддий сувни майда биологик объектларни йўқ қила оладиган қилиб ўзгартира оладиган ускунани ишлаб чиқдилар. Олинган суюқлик кислород ва гипохлор кислотаси актив шакллари таъсирида патогенларнинг ҳаётий фаолиятини бузади.

Ушбу технология совуқ плазма ишлаб чиқаришни кўзда тутади – бу зарядланган ва зарядланмаган зарралардан газ, оддий сувга киради, шундан кейин атомлар электронларнинг бир қисмини йўқотади ва натижада Н2О молекуласига улана олмайди. Ушбу жараённинг натижасида вирусларнинг ҳужайраларига зарар етказадиган кислород ва водороднинг турли шаклларининг пайдо бўлади.

Суюқликни тиббий ниқобларни, турли юзаларни қайта ишлаш учун, шунингдек ҳавога пуркаш учун қўллаш мумкин, деб ёзади "Известия". Нашрнинг таъкидлашича, ҳосил бўлган маҳсулот, спиртли эритмалар ва хлоркадан фарқли ўлароқ, тана учун мутлақо хавфсиздир, ишлаб чиқариш бошланганда унинг нархи минг литр учун бир юз рублни ташкил қилади.

Россияда коронавирусни даволовчи препарат тақдим этилди

Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Сергей Нетесов, “Сколково” олимларининг ишланмаси ҳақида изоҳ бериб, бу каби дезинфекциялаш хусусиятларига эга бундай сувни ишлаб чиқариш усули, истиқболли эканлигини айтди. Бироқ, у ушбу технология бир қатор қайта ишланмаларни талаб қилади. Нетесовнинг сўзларига кўра, бунга қўшимча равишда, бу суюқликнинг липид мембранасига эга вирусларга таъсирини текшириш керак - бундайларга коронавирус ҳам киради.

Март ойи бошида ЖССТ Хитойдан келиб чиққан коронавирус инфекциясининг бутун дунё бўйлаб тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Ташкилот томонидан олинган сўнгги маълумотларга кўра, 860 мингдан зиёд вирус юқтириб олган, 42 мингдан кўпроқ одам вафот этган. Россияда COVID-19 билан касалланган беморларнинг умумий сони 2337 кишига (Москвада 1613) етди, улардан 121 таси даволанди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 173 кишини ташкил этди. 2 киши вафот этган.8 киши ушбу касалликдар бутунлай фориғ бўлди.