Коронавирус пандемияси қачон пасаяди - Хитой етакчи эпидемиологи прогнози

ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси 29 март куни мамлакатда эпидемия тарқалишига нуқта қўйилганлиги ҳақида эълон қилган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань янги коронавирус пандемияси апрель ойи охирига бориб пасая бошлашини прогноз қилмоқда.

Ўзбекистондаги карантин қачон тугайди?

ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси 29 март куни мамлакатда эпидемия тарқалишига нуқта қўйилганлиги ҳақида эълон қилган эди.

"Аминманки, кескин чоралар туфайли, ҳар бир мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни назорат остига олиш мумкин. Кутишимча, апрель ойи охирига бориб, эпидемия пасайишни бошлаши керак", - деб баёнот қилган Чжун Наньшань маҳаллий телеканалга берган интервьюсида.

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабр куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисми (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор қилган эди.

Мутахассислар касаллкнинг қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлигини аниқладилар, сал кейинчалик вирусга COVID-19 дея расмий ном берилди. БССТ 11 март куни жаҳонда янги коронавирус пандемияси ҳақида эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда ушбу вирусдан 750 минг киши касалланган, 36 миндан зиёди вафот этган.