ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Евроосиё Иқтисодий комиссияси 31 март куни бўлиб ўтган йиғилишида ЕОИИ мамлакатларида айрим озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқишни чеклаш ҳақида қарор қабул қилди.
Пиёз, чеснок, шолғом, гуруч, жавдар, гречка, тариқ, йирик тортилган ун, соя, кунгабоқар уруғи каби маҳсулотларни 30 июнга қадар ЕОИИ давлатлари ҳудудидан олиб чиқиш таъқиқланади, - дейилган хабарда.
Қарор 10 кундан сўнг (11 апрелдан) кучга киради, ушбу чора санитар-эпидемиологик вазият мураккаблашган вақтда ЕОИИ аҳолисини керакли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор ЕОИИ Иқтисодий комиссиянинг коронавирус вақтида қабул қилган иккинчи “қадами” бўлди. Биринчи “қадам” 16март куни қўйилган эди. Ўшанда ЕОИК Иттифоқ ҳудудига олиб кирилаётган бир қатор маҳсулотларни божлардан холи қилишга қарор қилган эди. Хусусан, шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, тиббий препаратлар маҳсулотлар: бахиллалар, ҳимоя кийимлари, қўлқоплар.