БССТ Тожикистонда коронавирус мутлақо йўқлигини тан олди

Дунё бўйлаб коронавирус ҳолати қайд этилмаган мамлакат деярли қолмади. БССТ вакили Тожикистонда коронавирус ҳолати йўқлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Тожикистондаги Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) вакили Галина Перфильева мамлакатда коронавирус йўқлигини расмий равишда маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.  

Нима учун Тожикистонда коронавирус йўқ – асосий версиялар

Перфильева гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб, аҳоли гавжум жойларга бормасликни сўради.

“Бугунги кунгача, расмий статистик маълумотларга кўра, ПЦР-тест ўтказадиган лаборатория билан яқиндан ҳамкорликда ишлаётганимиз сабабли, Тожикистонда COVID-19 (коронавирус) билан касалланишнинг биронта “ижобий” ҳолати қайд этилмаган”, - деди Перфильева.

У айни вақтда бутун дунё коронавирус билан кескин кураш олиб бораётгани, вирус қайд этилмаган мамлакат деярли қолмаганини алоҳида таъкидлади.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча Тожикистон ва Туркманистон вирус ҳужум қила олмаган иккита давлатдир. Тожикистонда 700 тадан ортиқ тест ўтказилиб, касаллик қайд этилмади. Мамлакатда тест-тизимларнинг етарли миқдорда захираси борлиги, касаллик аломатлари бўлган кишилар фақат тестдан ўтказилмоқда.