ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Дума депутати Россия собиқ бош шифокори Геннадий Онищенко америкалик эпидемиологларнинг “BCG вакцинаси коронавирусдан ҳимоя қилади” деган хулосасини фикрига қўшилмайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Бу гаплар ўйлаб чиқарилган, уйдирма. Мен ўтган қисқа давр ичида кимдир ушб мавзуда илмий текшириш ўтказиб, бунинг тасдиғини топганига ишонмайман. Мен бу ерда ҳеч қандай боғлиқлик кўрмаяпман”, - деди Онищенко.
Бироз олдин америкалик олимлар коронавирус билан касалланган давлатлар статистик маълумотларини таҳлил қилиб, коронавирус билан касалланиш тезлиги ва ўлимлар сони ушбу мамлакатда туберкулёзга қарши BCG вакцинаси нақадар оммавийлигига боғлиқ, деган хулосани эълон қилишган эди.
Хусусан, улар BCG вакцинаси оммавий ва мажбурий бўлмаган Италия ва Нидерландда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўп бўлгани, ҳамда юқоридаги вакцина мажбурий бўлган Бразилияда касаллик тарқалиш тезлиги ва ўлимлар сони дунёдаги ўртача кўрсатгичларга нисбатан кам бўлганини таъкидлашган эди.
COVID-19 пандемияси бугунги кунда дунёнинг 180 мамлакатида 750 мингдар ортиқ кишидақайд этилган. 36 мингдан ортиқ одам вафот этган. Россияда айни дамда 2337 нафар касалланганлар қайд этилган, улардан 1613 нафари Москвада. Бир неча ҳудудларда ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби амал қилмоқда.