Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратди

Алишер Усмонов ажратган маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди ҳисобига ўтказилди. 
Sputnik

ТАШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратди. Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида хабар қилинди. 

"Таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда касалхонани замонавий ускуналар билан таъминлаш учун 20 миллион доллар маблағ ажратди", - дейилган хабарда. 

Маблағлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилган. Ушбу пуллар ҳисобидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган карантин шифохонасини керакли тиббий ускуналар билан жиҳозлаш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Алишер Усмонов Тошкентда ўзизи ўзи самоизоляция қилгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек бизнесмен инсоният саломатлиги учун барча давлатлар раҳбарлари глобал хавфсизлик олдида би рлашишлари кераклигини таъкидлаган эди.