Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 172тага етди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошди ва айни вақтда 172 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирусни табиблар даволай оладими?

Эслатиб ўтамиз, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган. Ушбу фуқаро, аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган.

Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанган.

Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони Ўзбекистонда 8 нафарга етди.

31 март санасига қадар коронавирусни аниқлаш бўйича 22 мингдан ортиқ тест ўтказилган.