Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Робинзон Крузо кимсасиз оролда якка ўзи қандай қилиб 28 йил яшай олди ? Барча қийинчиликларни енгиб ўтишда унга нималар ёрдам берди?
Sputnik

Бугунги карантин ва ўз ўзини изоляция қилиш шароити “кимсасиз оролдек” мушкул бўлмаса-да барчадан янги ўзгарган шароитларга кўникишни талаб қилади. Кимдир уй шароитида ишлашига, ҳамкасабалари ва дўстлари билан мулоқотни чеклашига тўғри келади.

Ёлғизлик ва изоляция шароитида инсон нималарга эътибор бериши карак? Қандай қилиб ушбу даврни самарали ва сермазмун ўтказиш мумкин? Робинзон Крузога ёлғизликни енгиб ўтишга ёрдам берган омиллар билан танишамиз.

Ўз-ўзини тартибга солиш

Кимсасиз оролда жон сақлаш, егулик топиш, ўзини керакли буюмлар билан таъминлаш ва она тилини эсидан чиқариб юбормаслик  учун – Робинзон Крузо биринчи навбатда ўз-ўзини тартибга солиш (дисциплина)га катта эътибор беради. Бунинг учун у кун тартиби  тузиб олади ва ушбу тартибга доимо амал қилади. Унинг одатий кун тартиби қуйидагилардан иборат эди: ибодат қилиш (китоб ўқиш), овга чиқиш, ўлжаларга ишлов бериш ва овқат пириш. Шунингдек Робинзон кундалик тақвим тузиб у ерда ўтказган ҳар бир кунини ҳисоблаб, режаларини ёзиб боради.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Меҳнат - бахт келтиради

Ўз хавфсизлигини таъминлаш ва керакли озиқ-овқатларни топиш, буюмларни яратиш учун Робинзон тинимсиз меҳнат қилади. Биринчи навбатда у ўзи учун қалъа-уй қуриб олади. Керакли мебел ясаш  ва ҳатто кийим тикишни ҳам ўрганиб олади. Шунингдек бир неча дона буғдойдан улкан буғдойзор, маҳаллий жониворлардан ўз фермасини яратади.

Ушбу ишларни амалга ошираётган вақтида Робинзон барча қийинчиликларни ва ёлғизликни унутади. Амалга оширилган ишлар натижаси эса унга улкан қувонч ва бахт олиб келади.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Улкан қайиқ ясаш ва уни сувга тушириш учун Робинзон 1 йил вақт сарфлайди, лекин барибир қайиқни жойидан қимирлата олмайди. Барча меҳнати зое кетади. Шундай бўлсада Робинзон қилган ишидан пушаймон бўлмайди. Чунки у ушбу қайиқни у катта иштиёқ ва орзулар билан ясаган эди. Ушбу иш билан оввора бўлиб ўтган вақт Робинзон учун ҳақиқий бахтли давр эди.

Мулоқот етишмовчилиги

Кимсасиз оролда мулоқот етишмовчилиги Робинзон учун энг катта муаммо бўлади. Уни ҳал қилиш, гапиришни эсидан чиқариб юбормаслик учун у дастлаб тўтиқушни гапиришга ўргатади, кейин янги орттирган дўсти Жумавойга дастлаб инглиз тилини, кейин эса турли маданият қоидаларини ўргатади.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Бугунги кунда ушбу тажрибадан чет тилларини ўрганиш учун муваффақиятли фойдаланса бўлади. Ёввойи қабила вакили бўлган Жумавой қисқа вақт ичида инглиз тилини ўрганиб олган экан – бизнинг замондошлар учун ҳам ушбу вазифа амалга оширса бўладиган иш. Интернет ва бошқа техник воситалар ушбу жараённи янада қизиқарлироқ ва самаралироқ қилиши мумкин.

Келажакка ишонч ва аниқ мақсад

Ушбу асарни таҳлил қилган кўпчиллик адабиётчилар фикрига кўра, Робинзон Крузо кимсасиз оролда тирик қолиши учун энг катта ёрдам берган нарса бу – Робинзоннинг келажакка умиди бўлган, деб ҳисоблайди.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади

Ушбу сўнмас умид - кимсасиз оролда ўтган 28 йилнинг ҳар бир кунида Робинзон учун ушбу оролдан кетишни бир кунга яқинлаштирган, қийинчиликларни енгиб ўтишга куч бағишлаган. Барча қийинчилик ва муваффақиятсизликларга қарамасдан Робинзон умидини йўқотмаган.

Шунингдек Робинзон Англияга қайтганидан кейин нима ишлар қилиш режасини ҳам тузиб қўяди. Ушбу мақсадда у ҳалокатга учраган кемадан топилган пулларини ҳам сақлаб қўйган.

Робинзон Крузо ҳақида қизиқарли фактлар

Кўпчиллик Даниель Дефонинг 300 йил олдин ёзилган ушбу асарини болалар адабиёти деб тушунса керак, лекин аслида китоб катталар учун содда тилда ёзилган асар ҳисобланади. Рус тилига таржима қилишда (Совет даврида) Корней Чуковский китоб ичидан дин билан боғлиқ жойларини олиб ташлаган.

Робинзон Крузонинг ҳақиқий прототипи бўлган шотландиялик Александр Селькирк исмли денгизчи Тинч океанидаги Мас-а-Тьерра оролида 4 йил ёлғиз яшаган. Чилидан 640 км масофада жойлашган ушбу орол ҳозир Робинзон Крузо ороли дейилади.

Робинзон Крузо қандай ишларни амалга оширган, нималарга эришган бўлса-ки – бир фунт ҳам пул харажат қилмаган. Бу баъзан жамиятдан узоқда яшашнинг яна бир ижобий томони бўлиши мумкин.

Ёлғизликда жон сақлаш – Робинзон Крузодан нималарни ўрганса бўлади