Tarona records асосчиси Равшан Йўлдошев вафот этди - ОАВ

Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этган, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси, "Тарона Рекордс" компанияси асосчиси Равшан Йўлдошев вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда хабар берилмоқда.

Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этган.

Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрель куни туғилган. Фаолияти давомида Tarona records лейбелини ташкил этиб, санъаткорларни бир жойда бирлаштира олган. Янги номлар кашф этилишида ҳисса қўшган. У тўрт фарзанднинг отаси бўлиб, унинг биринчи турмушидан икки қиз бир ўғли, хонанда Шаҳзода билан турмушидан бир нафар ўғли бор.