Таиланд қироли Германияда 20 канизак билан бирга ўзини изоляция қилди

Германия ОАВларининг маълумотига кўра, Таиланд қироли Grand Hotel Sonnenbichl меҳмонхонасининг барча жойларини ижарага олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн Альп тоғларидаги Гармиш-Партенкирхен жойидаги ҳашаматли отелда ўзини изоляция қилди. Бу ҳақда New York Post хабар қилди.

Коронавирусга чалинган аёл азобли оғриқлар ҳақида сўзлаб берди

Маълум қилинишича, Таиланд қироли ўзи билан 20 нафар канизагини олиб кетган.

Bild нашри ёзишича, 67 ёшли Таиланд қироли Grand Hotel Sonnenbichl меҳмонхонасининг барча жойларини ижарага олган.

Германия ҳукуматини умумий изоляцияга қарамасдан қирол мамлакатда дам олиши учун расмий рухсатнома берган. Таъкидланишича, Альп курортларидаги барча меҳмонхоналар ёпилган эди. Бироқ бу отель ёпилмади.

Қирол билан яна 119 нафар хизматчилари келди, бироқ уларда COVID-19 гумони туфайли Таиландга қайтиб кетдилар.

Коронавирус - биологик қуролми?

Таиланд ўзида коронавирусга чалинганларнинг сони 1388 нафарни ташкил қилмоқда. Саккиз киши вафот этди.

Бу “ҳарам билан ўзини изоляция қилиш” ҳақидаги янгилик интернетда пайдо бўлгандан кейин мамлакат аҳолиси қиролга нисбатан эътирозли изоҳларни ёғдиришди. Twitter’да “Бизга қирол нима учун керак?” деган хештег пайдо бўлди, унинг остида миллиондан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди.

Reddit порталида энг кўп муҳокама қилинган янгилик бўлди, икки кун ичида 76 мингга яқин лайк тўплади.