Спортчилар карантинни қандай ўтказмоқда - видео

Ўзбекистонлик спотчилар карантида ҳам жисмоний тарбия билан шуғулланишдан тўхтамаяпти - кимдир штанга ўрнида яқин кишисидан фойдаланмоқда, кимдир резина арқонни устун атрофидан айлантириб шуғулланмоқда, яна биров турли буюмлардан гантел ўрнида фойдаланмоқда. 
Sputnik

Умуммий ўз-ўзини изоляция қилиш вақтида спортчилар ўзларини керакли жисмоний формада сақлаб туришлари керак. Спорт заллари ва стадионлар ёпиқ, автомобилда юриш таъқиқланган бўлсада, улар ўз уйлари ва ҳовлиларида спорт билан мунтазам шуғулланишда давом этишмоқда.  

Ўзбекистон спорт вазирлиги флэшмоб  эълон қилди, унда спортчилар ўз уйларида қандай шуғулланаётгани акс этган видеолавҳалар жамланган. Уй ичида спорт билан шуғулланиш учун бир қатор чекловлар бўлса-да, спортчилар барибир шуғулланиш услубларини топишмоқда.

Кимдир штанга ўрнида яқин кишисидан фойдаланмоқда, кимдир резина арқонни дарахт атрофидан айлантириб шуғулланмоқда, яна биров турли буюмлардан гантел ўрнида фойдаланмоқда, асосийси карантинда ҳам шуғулланишдан тўхтамаслик! 

Ўзбек спортчиларидан салом йўлланган видеолавҳамизни томоша қилинг.