ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларга яна бир қулайликни яратди.
Ўзбекистонда хавф солиб турган коронавирус инфекцияси сабабли юзага келган карантинли вазиятда истеъмолчилари уйида бўла туриб, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ учун тўловларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида онлайн-брифинг бўлиб ўтди.
Унда Мажбурий ижро бюроси органлари кунлик иш фаолиятини олиб боришда – масофавий мулоқотни йўлга қўйиб, инфекциядан сақланиш юзасидан муҳим ҳамда қатъий профилактика чора-тадбирлар белгиланганлиги таъкидланган эди.
Истеъмолчилар ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа электрон тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари учун барча имкониятлар яратилди.