Латвия ва Эрондан қайтган фуқаролар карантиндан сўнг ўз уйларига йўл олишди

Латвия ва Эрон давлатидан Наманганга келтириб, карантин кузатувига олинган фуқаролар ўз уйларига қайтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Латвия ва Эрондан Наманганга келтириб, карантин кузатувига олинган фуқаролар ўз уйларига қайтишди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.

Латвия ва Эрондан қайтган фуқаролар карантиндан сўнг ўз уйларига йўл олишди

Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар мамлакат фуқаролари Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди.

Латвия ва Эрондан қайтган фуқаролар карантиндан сўнг ўз уйларига йўл олишди

Шу давр мобайнида сиҳатгоҳ ва шифохонада меҳмонларга барча шароитлар яратиб берилди. Саломатликлари эса шифокорларнинг қатъий назоратида бўлди.

Латвия ва Эрондан қайтган фуқаролар карантиндан сўнг ўз уйларига йўл олишди

Шунингдек, Жанубий Корея давлатидан Ўзбекистонга олиб келинганлар худди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар Наманган вилояти вакиллари ҳам бор эди. Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келишди.