Эксперт Афғонистондаги маҳбусларнинг озод қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида

Қамоқхоналар эпидемиянинг авж олиши мумкин бўлган эҳтимолий ўчоғдир ва вируснинг Афғонистонга асосан кириб келиши Эрондан.
Sputnik

Вирус туфайли афғон маҳбусларининг озод этилиши жиноятчиликни кучайтиради, дейди Россия Афғонистон фахрийлари иттифоқи вакили Вячеслав Некрасов.

"Бу бўлиши мумкин даҳшатларнинг нисбатан енгили. Бу бир томондан коронавирус билан курашиш воситаси бўлса, бошқа томондан, Афғонистонда жиноятчиликнинг умумий даражасини ошишига тайёр бўлиш кераклигини англатади", - деди эксперт Sputnik радиоси эфирида.

Унинг сўзларига кўра, қамоқхоналар юқумли касалликларнинг тарқалиши ўчоғи марказлари бўлиши мумкин, вируснинг Афғонистонга кириб келиши асосан Эрондан.

"Гап шундаки, Эронда яшаган минглаб афғонлар Ҳиротга депортация қилинмоқда ва Эрон бугунги кунда даҳшатли касаллик нуқтаи назаридан энг оғир жойлардан бири", - дея қўшимча қилди Некрасов.

Унинг сўзларига кўра, эндиликда террорчилик ҳаракатларни, Афғонистон расмий ҳукуматига қарши ҳаракатларни амалга оширган ва оғир жиноятларга алоқадор жиноятчилар озод этилмайди, бироқ Афғонистон фуқароларининг бошқа мамлакатларга, айниқса Покистон ва Эрон йўналишларига кириб бориш хавфи сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ Афғонистонда коронавирус туфайли 10 мингга яқин маҳбуслар озод қилингани хабар қилинган эди.

Эксперт Афғонистондаги маҳбусларнинг озод қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида