Ўзбекистонда яна тўрт кишига коронавирус ташхиси қўйилди

Ушбу коронавирус инфекцияси 2 нафар андижонлик, 1 нафар фарғоналик ва 1 нафар тошкентлик фуқароларда аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна тўрт кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 тага ошиб, 149 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу инфекция 2 нафар андижонлик (аёллар), 1 нафар фарғоналик (эркак) ва 1 нафар тошкентлик (эркак) фуқароларда аниқланди”, - дейилган хабарда.

COVID-19’дан дори-дармонсиз даволаниш шарти маълум қилинди

Аввалроқ санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган 3 нафар беморнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилган эди.

Таъкидланишича, барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 736 мингдан зиёд кишини ташкил қилмоқда, 34 мингдан зиёд киши вафот этган. 156 мингдан ортиқ киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган.