ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлда бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Қарор Халқаро Олимпия қўмитаси ва Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси билан биргаликда қабул қилинган.
“Расмий эълонга кўра, келаси йил ўтадиган Олимпия ўйинлари 1 кунга ўзгарди ва 23 июль – 8 август кунларига белгиланди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз,Олимпия ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтиши белгиланган эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб у бир йил ортга сурилган эди.