Москвада ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби кучга кирди

Ўз ўзини изоляция қилиш тартиби фақат Москва шаҳрида киритилган ва у шаҳарга келиб кетишни таъқиқламайди. Москва вилоятида бундай тартиб киритилмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Сергей Собянин бугундан бошлаб Москвада ўз-ўзини изоляция қилиш режими кучга кирганини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан. 

Бугундан бошлаб барча учун фақат шошилинч тиббий ёрдам керак бўлганда уйдан чиқиш мумкин. Шунингдек энг яқин озиқ-овқат дўкони, аптека ва ахлат ташлаш учун ва уйидан 100 метр масофагача итларни айлантириб келиш учун уйидан чиқиш мумкин. ИШ юзасидан уйидан чиқишга рухат берилган фуқаролар учун яқин орада пойтахт ҳукумати махсус рухсатномалар жойрий қилади, дейилган хабарда. 

Ўз ўзини изоляция қилиш тартиби фақат Москва шаҳрида киритилган ва у шаҳарга келиб кетишни таъқиқламайди. Москва вилоятида бундай тартиб киритилмаган.

Москвада яшайдиган аҳоли учун магазин ва жамоат транспортида бир-бирига 1,5 метрдан яқин келмаслик тавсия этилди. Магазинларда бунинг учун махсус чизиқлар чизилиши ҳам хабар қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин Москвада ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби 65 ёшдан катта бўлган фуқаролар учун киритилган эди. Ўша вақтдан бошлаб катта ёшдаги фуқароларга жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқини берадиган "ижтимоий карта"лар ҳам амал қилиши тўхтатилган эди. 

Бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1500дан ошиб кетган, улардан 1000 дан ортиғи - Москвада. Россия ҳукумати коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида 30 мартдан 5 апрелга қадар дам олиш ҳафтаси эълон қилган эди.