ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Кореяда ўзбекистонликлар томонидан биринчи масжид қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, бир неча йил аввал Жанубий Кореяда яшаб, ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонликлар томонидан маҳаллий ҳукуматдан масжид ва ислом марказини очиш тўғрисида рухсат олинган. Айни дамда ўзбекистонликлар томонидан Кореянинг Мокро шаҳрида масжид учун 222,8m² ермайдони сотиб олиниб, у ерда янги масжид биносининг қурилиш ишлари бошланган.
Келажакда масжидга хизмат қилиш борадиган ўзбекистонлик имом-хатиблар учун виза ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилишида ҳам ҳеч қандай муаммолар юзага келмаслиги айтилмоқда.
Аввалроқ, Кореянинг Кожедо шаҳридаги масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан расмий равишда фаолият юритиб келган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ушбу масжиднинг керакли диний адабиётлар билан таъминланишига бош-қош бўлган, кейинчалик, имом-хатиб ҳам тайинланган.
Шайх вафотидан сўнг ушбу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номи билан расмий равишда фаолият юритиб келган. Масжид биноси ижарага олинганлиги боис, у ерда расмий имом-хатибларни тайинлаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда қийинчиликлар юзага келган.