Хитой компаниялари Ўзбекистонга 20 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборди

Хабарда ёзилишича, улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Хитойнинг “Норинко”, “Виек Точмаш”, “Хайтера”, “Поли Технолоджи” ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди.

Хабарда ёзилишича, улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Хитой компаниялари Ўзбекистонга 20 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборди

Бу тиббиёт буюмлари 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Хитойга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукумати Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатгани ҳамда хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди Ўзбекистонга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам бериши хабар қилинган эди.