ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси шу кунларда интернетда авж олаётган фирибгарликнинг янги тури ҳақида огоҳлантирди.
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси ходимлари сифатида республикамизга чартер рейслари учун авиачипталарни сотиб олишни таклиф қилаётган фирибгарлар сони кескин ортди. Улар тўловни олдиндан ва фақат банк картасида амалга оширилиши талаб қилмоқдалар.
Шуни эътиборга олиш керакки, Элчихонаси авиабилетлар сотиш билан шуғулланмайди ва ходимларимиз ҳеч қачон картага пул ўтказиш талаб қилинмайди. Бу каби фирибгарлар берган эълонларни ва уларнинг таклифларини эътиборсиз қолдиринг.
Барча чартер ва/ёки бошқа рейсларга авиачипталарни фақат Uznekistan airways АЖ расмий агентларидан сотиб олиш лозим, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 30мартдан 20 апрелга қадар коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ва Россия барча транспорт алоқалари тўхтатилган.