Барча қулайликлар эга бўлган карантин – видео

Тошкент вилояти Ўртасарой туманида хориждан келган фуқаролар учун карантин зонаси қурилмоқда. Махсус зонада фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун барча шароитлар ташкил қилинмоқда.
Sputnik

Қурилиш майдонида 3 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда, 200 та техника жалб қилинган.

Карантин зонада фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун барча шароитлар яратилган. Ҳар бир бокс 4 киши яшашига мўлжалланган. Блок каравот, стол, шкаф, ҳожатхона ва душ, шунингдек, телевизор ва кондионер билан жиҳозланган. Фуқароларга овқат бир марталик идишларда етказиб берилмоқда.

Махсус карантин ҳақида батафсил Sputnik лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.