Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқланди

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги турдаги коронавирус COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 670 мингдан зиёд кишини ташкил қилмоқда, 30 мингдан зиёд киши вафот этган. 145 686 киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган.