Ўзбекистонда 7 бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 7 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 7 киши коронавирусдан тўлиқ тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“Қувонарли жиҳати, фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади. ”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 тага етгани хабар қилинган эди.