Қўл ювиш камлик қилади: COVID-19 юқмаслиги учун яна нима қилиш керак?

Хитойлик вирусолог коронавирусни юқтириб олмаслик учун яна нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Пекин тиббиёт университети учинчи касалхонаси фармацевти Ван Хайин Хуаньцю шибао нашрига берган интервьюсида коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиш ва қўл ювиш етарли эмаслиги ҳақида гапирди.

Коронавирусдан икки миллион украиналиклар ўлади - шифокор

У бурун - нафас олиш йўллари "дарвозаси" эканлигини, унда кир осонликча ушланиб қолиши мумкинлигини эслатиб ўтди. Хайиннинг тушунтиришича, бурун бўшлиғида, яъни бурун тешикларида туклар ҳамда шиллиқ парданинг кўпсонли бурушлари мавжуд бўлиб, уларда чанг, микроорганизмлар ва вируслар тўпланади.

Фармацевт уйга қайтгач, ҳар куни бир марта бурунни ювиш кераклигини айтди.

"Агар атроф-муҳит қаттиқ ифлосланган бўлса, бундай жойни тарк этишингиз ҳамон бурунни ювишингиз лозим, бундай ҳолатларда бир кунда бир неча марта бурунни ювиш тавсия этилади", - дея изоҳ берди у.

Коронавирусни даволашда тавсия этилган дорилар рўйхати эълон қилинди - Россия ССВ

Кўпчилик учун тана ҳароратига тенг қайнатилган сув билан бурунни ювиш, етарли ҳисобланади. Ҳаддан зиёд совуқ ёки иссиқ сув бурун шиллиқ пардасини яллиғлантириши мумкин. Сурункали ринит билан беморланганларга эса шўр сув билан ювиш тавсия этилади. Бундай сув бурун бўшлиғи ва шиллиқ парда тўқималари шишини камайтиради.

Бурунни ювиш вақтида бошни бироз олдинга энгаштириб, сув тўла идишни бурунга яқин тутиш керак. Сувни битта бурун тешиги билан тортиб, сўнгра чиқариш лозим. Бурун ирригаторларидан фойдаланса ҳам бўлади, аммо уларни мунтазам тозалаш ишдан чиқмаслиги лозим.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйича 510 мингдан зиёд киши вирусни юқтирган, вафот этганлар сони 23,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.