Жиззах шаҳрига 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди

Ташкил этилган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постларини пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) ва ўтишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. "Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрини карантинга олиш тўғрисида" ги Жиззах шаҳри ҳокими қарорига кўра, шаҳарга 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилади, деб хабар бермоқда вилоят ахборот-хизмати.

Яна 3 та вилоят кириш ва чиқиш учун ёпилди

Ҳужжатга мувофиқ, Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 март соат 00.01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан Жиззах шаҳрига кириш чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлар ташкил этади.

Жиззах шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

Ташкил этилган йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлари пирометрлар (масофадан тана ҳароратини ўлчовчи) таъминланади ва ўтишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини мажбурий равишда дезинфекция қилинади.

Жиззах шаҳридаги "Ёшлар шаҳарчаси", "Истиқлол" ва "Ўрда" экологик истироҳат боғлари фаолияти тўхтатилиб, фуқароларнинг боғ ҳудудига кириши таъқиқланади.