Толиблар ҳукумат армияси билан коронавирусга қарши курашда бирлашди

Афғонистондаги қарама-қарши томонлар умумий душманга қарши курашда ўртадаги адоватга чек қўйишга мажбур бўлаётган кўринади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Толиблар Афғонистон армияси ортидан коронавирусга қарши курашга қаратилган фаол кампанияни бошлаб юборди, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.

Грозин Помпеони Қобулга ташрифи ҳақида: АҚШ обрўни сақлаб, Афғонистондан қочиб қолмоқчи

Хабарда айтилишича, "Толибон"*га бўйсунувчи ҳудудларда жангарилар тинч аҳолига коронавирусга қандай қарши туриш бўйича маслаҳатлар берилган варақалар тарқатишмоқда.

Толиблар, шунингдек, одамларга совун ва тиббиёт ниқобларини ҳам тарқатмоқдалар.

Жангарилар вакили сўзларига кўра, ҳозирда "Толибон" уюшмаси алоҳида диагностика ва даволаш марказларини ташкил этиш ва ишга тушириш мақсадида фондга маблағлар ажратиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Бундан ташқари, толиблар, халқаро ташкилотларни ҳам коронавирусга қарши курашда ҳамкорликка чорлаганлар.

Шуни таъкидлаш жоизки, 24 март санасидан буён толиблар ҳеч қандай жанговар ёки тажовузкор ҳаракатларни амалга оширгани йўқ. Ким билсин, Афғонистондаги тинчлик келишуви масаласида АҚШ эмас, балки коронавирус ёрдам берар.

Илгарироқ, Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Ферозуддин Фероз коронавирус тарқалиши оқибатида мамлакатда 110 мингга яқин киши ҳалок бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган.

Афғонистонда 27 март кунига қадар коронавирусни юқтирганлик бўйича 94та ҳолат аниқланган.

*Россияда тақиқланган террористик ташкилот.