Фарғона вилояти барча автотранспортлар ҳаракати учун ёпилди

Республикадаги коронавирус эпидемияси билан боғлик вазият туфайли Фарғона вилоятига барча автортранспортларнинг кириши ва чиқиши тақиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Фарғона вилоятига барча  автотранспорт воситаларининг вилоятлардан кириб келиши ва чиқиши тўхтатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Жиззах шаҳрига 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 10: 00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилган.

Мамлакатда коронавирус касаллиги  тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу чеклов йўлга қўйилган бўлиб, бу тақиқ юк ташувчи транспортларига тегишли эмас.

Аввалроқ, Респбликанинг Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига кириш ва чиқиш расман тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.