Яна 3 та вилоят кириш ва чиқиш учун ёпилди

Республиканинг яна 3 та вилоятларига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари учун тўхтатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Айни пайтда эпидемик вазият туфайли Республиканинг Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига кириш ва чиқиш расман тўхтатилган.   

Ўзбекистонда COVID-19дан биринчи ўлим қайд этилди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 12:00 дан бошлаб, Навоийнинг барча шаҳар ва туманлари, соат 00:01дан бошлаб Гулистон шаҳри, соат 06:00 дан бошлаб эса Самарқанд шаҳри учун барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари учун тўхтатилган.

Жорий йилнинг 24 март кунида Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига асосан вилоят ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари қатнови вақтинчалик тўхтатилган эди.

Таъкидланишича, юқоридаги вилоятларга киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда, шифокор ва ҳамширалар, ушбу ҳудудларда доимий яшовчи шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат қилаётган раҳбар ва ходимларга нисбатан қўлланилмайди. 

Бундан ташқари давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан ушбу чеклов татбиқ этилмайди.

Мазкур ҳудудларда дезинфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги маълум қилинмоқда.