Вирус қуёшда "қурийди" - биолог пандемия тугашини башорат қилди

Кунлар қизийди ва атроф-муҳит вирусдан тез стерилизацияси бошланади, вирус қуёшда "қурийди" - деб ҳисоблайди биолог.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар  - Sputnik. Агар вирус одамдан одамга ўтишда кутилмаганда заифлашиши ёки давомий иссиқ хаво каби "биологик мўъжиза" юзага келса, янги коронавируснинг эпидемияси қайтиши мумкин. Бундай тахминни биология фанлари доктори, GMU Тизимли биология мактаби профессори (АҚШ) Анча Баранова билдирди.

Бунга қадар, Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп, мамлакат коронавирус билан боғлиқ чеклов чораларни 14 кун ичида олиб ташлаши мумкинлигини эълон қилган эди.

"Агар бирон бир мўъжиза юз берса, эпидемияни тугатиш эҳтимоли бор. Мўъжизага келсак, мен биологик мўъжизани назарда тутаяпман. Тўсатдан вирус заифлашади ёки об-ҳаво икки ҳафта давомида қуёш бўлиб  туради. Апрел ойининг боши шунчалик иссиқ келиши мумкин, бизда бундай бўлиб туради. Кунлар қизийди ва атроф-муҳит вирусдан тез стерилизацияси бошланади. Аввал айтиб ўтганимдек, вирус қуёшда "қурийди", -  РИА Новости олимнинг сўзларини иқтибос келтиради.

Баранова тушунтиришича, агар Қўшма Штатлардаги вазиятни назарда тутса, у ерда эпидемия кучли бўлган Луизиана штатида апрел ойида ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши мумкин.

Пандемия тез орада тугайди деган фикрни унутинглар – Хитой вирусологи

"Бироқ, мўъжиза деб мен иссиқ об-ҳавони назарда тутмадим, балки вирус шу қадар мутацияга учраши мумкинки, унинг "ёмонлиги" камайиб, оғир ҳолатлар сони камаяди", - дея қўшимча қилди у.

Биолог мутахассисда эпидемияни тез тугатишнинг иккинчи варианти борлигига шубҳа йўқ: агар халқаро соғлиқни сақлаш тизими ушбу вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқса, вакцинани ишлаб чиқаришни бутун дунёда кенгайтириб, даволашни бошланиши.

"Агар иккаласидан бири рўй берса: тез даволаш воситаси ёки бирон бир биологик мўъжиза пайдо бўлади. Агар барча омиллар ўзгаришсиз, бир хил бўлиб қолса, икки ҳафта ичида АҚШнинг барча штатлари очилиши даргумон", - дейди Баранова.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 460 мингдан ортиқ одам касалланган, 20 мингдан ортиғи вафот этди

Ўзбекистонда касалланганлар сони 83 кишини ташкил этади. Улардан 1 нафари вафот этди.

Олдинроқ Спутник Радиоси Оксфорд университети COVID-19 га қарши вакцинани кўнгиллиларда синаб кўриши ҳақида хабар берган эди.