ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жорий йил 27 март куни соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди.
Мазкур чеклов мамлакатда коронавирус инфекциясининг кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилмоқда.
Чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.